Ҳамкорликдаги кўрилган чоралар натижа бермоқда

Улашиш:

Йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар сонини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлардан бири – йўл ҳаракати қоидаларини бузганларга нисбатан жарима тизимини қўллашдир. Бундан кўзланган асосий мақсад – ҳайдовчи ва пиёдаларни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бажаришга ундаш ва уларни ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширишдан тийишдир.

Лекин, айрим ҳайдовчилар қоида бузганлиги сабаб жаримага тортилгандан сўнг ҳам хулоса қилмасдан, яна такрор йўл қоидаларини бузиб юради. Бу билан йўлларда хавф-хатарни ошириш билан бирга, ўзининг молиявий аҳволига зарар етказади.

Хусусан, бюронинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлимлари иш юритувига жорий йилнинг январь ойи давомида 13 348 та 4 млрд. 515 млн. сўмлик фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тузилиб, ихтиёрий тўланмаган маъмурий жарималар келиб тушган.

Шундан, 9500 га яқин қоидабузарлик бўйича, қарийб 4 млрд. сўмлик маъмурий жарималар ЙХҲБ органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда кўрилган кескин чоралар натижасида ундирилди.

Жумладан, Ж.Қўлдошевдан муқаддам 20 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли қўлланилган, ихтиёрий тўланмаган 10 млн. сўмлик жаримаси автотранспорти жарима майдонидан жой олганидан сўнг тўлиқ тўланди.

Ушбу ўтказилган тадбирлар самараси ўлароқ, фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузишдан олдин қўлланилган жаримани тўлашдан қочиб бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўрсалар фойдадан холи бўлмас эди.

Аббос Султонов - Мажбурий ижро бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси инспектори

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.