Олимлар 384 та илоннинг заҳрига қарши препарат яратди

Улашиш:

Халқаро олимлар жамоаси 384 турдаги илонларнинг заҳрига қарши универсал препарат яратди. Тадқиқот натижалари Science Translational Medicine журналида чоп этилди.

Препарат АҚШ, Буюк Британия ва Ҳиндистон биологлари томонидан яратилган бўлиб, энг хавфли илонларнинг (улар орасида қирол кобра ва қора мамба бор) заҳрини зарарсизлантиришга қодир. Мутахассислар илон заҳри таркибидаги оқсилларни ўрганиш натижасида фалажга олиб келадиган токсинни аниқлаган.

Шундан кейин улар токсинга алоқадор ва унинг таъсирини камайтирувчи 50 миллиард антитела ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган кутубхонани ўрганиб чиққан. Лаборатория синовлари муваффақиятли ўтган: илон заҳрига қарши инексия қилинган сичқонлар ҳатто энг хавфли илонларнинг чақишига ҳам чидай олган.

Тадқиқотчиларнинг навбатдаги вазифаси илон заҳри таркибидаги токсинларга қарши антителаларни топишдир. Агар иш муваффақиятли кечса, одамлар учун хавф туғдирадиган ҳар қандай илонга универсал заҳарга қарши антидот (заҳарлар ва кимёвий воситаларнинг инсон ёки ҳайвон организмига токсик таъсирини олдини олувчи ёки йўқ қилувчи дорилар) яратиш мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.