Гаровга қўйилган экскаватор Тошкент шаҳридан топилди

Улашиш:

2023-йилда Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига кўра, ЯТТ Аракулова Нодиранинг Агробанк АТБ фойдасига мавжуд 1 млрд 953 минг сўмлик кредитдан бўлган қарздорлигини ундириш белгиланган. Ушбу қарз суммасини ундириш эса гаров мулки сифатида қўйилган экскаваторга қаратилган.

Бюронинг Ғаллаорол тумани ижрочилари томонидан олиб борилган сайъи ҳаракатлари натижасида мазкур техника Тошкент шаҳридан топилди ва хатланди. Айни пайтда қарз суммасини қоплаш мақсадида махсус техника аукцион савдосига чиқарилиши белгиланган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.