Россия катта ҳужумга тайёрланмоқда: Зеленский огоҳлантирди

Улашиш:

Украина қўшинлари Россия армиясининг яқин ойларда кутилаётган янги йирик ҳужумига тайёр эмас, деди Украина президенти Владимир Зеленский Американинг CBC News телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.

«Бундан олдин биз нафақат тайёргарлик кўришимиз, балки вазиятни барқарорлаштиришимиз ҳам керак, чунки шериклар бундан жуда хурсанд бўлишади», деди Зеленский ва Киев «ҳозир ёрдамга муҳтож» эканлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, агар Украина мағлуб бўлса, можаро НАТО давлатлари ҳудудига ўтади.

Энг муҳими, Киевга Американинг Patriot ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва кўпроқ артиллерия керак, деди Украина президенти.

Унинг қайд этишича, Киевга ёрдам сифатида ажратилаётган ўнлаб миллиардлар АҚШнинг ўзида қолмоқда. «Тўғрисини айтсам, Конгресс, маъмурият томонидан ажратилган пул, кўп ҳолларда, бу пулнинг 80 фоизи, яъни камида 75 фоиздан ортиғи АҚШда қолади. Бу ўқ-дорилар бизга келади, лекин ишлаб чиқариш ўша ерда амалга оширилади», — деди Зеленский ва бундай ишлаб чиқаришдан олинадиган солиқлар АҚШда қолаётганини таъкидлади.

Аввалроқ, Зеленский хавфсизлик кенгаши котибини ишдан олганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.