Ўзбекистонда икки ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилган?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 53 367 та енгил автомобил (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳисобот даврида, шунингдек:

- Автомобил бензини – 241,1 минг тонна;

- Кўмир – 659 минг тонна;

- Нефт – 118,5 минг тонна;

- Газ конденцати – 214,7 минг тонна;

- Автобус – 61 дона;

- Юк автомобиллари – 466 дона;

- Автомобил двигателлари – 41 518 дона ишлаб чиқарилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг