"Тоза ҳаво" ойлиги доирасида 200 дан ортиқ автомобилнинг юриши тақиқланган

Улашиш:

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қарийб 60 мингта автомобил экологик назоратдан ўтган. Экологлар атмосферага одатдагидан юқори зарарли моддаларни чиқарадиган 518 та машинани аниқлашган.

Текшириш натижаларига кўра, 303 ҳайдовчига маъмурий Кодекснинг тегишли моддалари бўйича жарималар тайинланган. Улар жами 50 миллион сўмдан ортиқ пул тўлайдилар.

Бундан ташқари, 222та автомобил ҳайдовчиларига ўз транспорт воситаларидан фойдаланиш вақтинча тақиқланган.

Таъкидлаш керакки, 10 апрелдан бошлаб "Тоза ҳаво" ойлигининг оралиқ натижалари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тақдим этилган. Ҳаммаси бўлиб, 10 майгача давом этадиган ойлик давомида экологлар 200 мингта машинани текширадилар.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.