Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди

Улашиш:

Хитойда 86 ёшли эркак ва 81 ёшли аёл танишганларидан 60 йил ўтиб турмуш қуришди.

Чжоу Гуилин ва Янг Сюгуйнинг танишув ҳикояси улар Пекин университетида таҳсил олган пайтларидан бошланган. Йигит ва қиз бир-бирларига бефарқ бўлишмаган, аммо маълум бўлишича, ўқишни тугатгандан сўнг уларнинг йўллари ажралиб кетган. Иккаласи ҳам ўшанда бошқалар билан турмуш қуришди ва охир-оқибат бева қолишди. Бир мунча вақт ўтгач, улар муносабатларини янгилашга қарор қилишди ва тўй тараддудига тушдилар. 

Хитой стандартлари бўйича камтарона байрамда ҳамма учтагина стол атрофида ўтирди. Келин рақсга тушди ва қўшиқ айтди, турмуш ўртоғи эса анъанавий хитой ноғорасида унга ҳамроҳлик қилди, деб ёзади South China Morning Post.

Интернетда ғайриоддий тўй видеолари тарқалгач, одамлар ундан ҳайратда қолдилар. Фойдаланувчилар бир овоздан бу ҳақиқий севги эканлигини таъкидладилар.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.