Италиядан АҚШга учган самолётнинг ғилдираги тушиб қолди (видео)

Улашиш:

Италия аэропортидан ҳавога кўтарилган Boeing 747 юк самолётининг битта ғилдираги тушиб қолди. Бу ҳақда Аviacionline портали ёзди.

Ҳодиса 2022 йилнинг 11 октябр куни Таранто аэропортида содир бўлган. Atlas Air авиакомпаниясига қарашли ҳаво кемаси АҚШга, Жанубий Каролина штатининг Чарлстон шаҳрига учган. Юк самолёти ўз бортига Boeing 787 самолётлари учун эҳтиёт қисмларни олиб парвоз қилганди.

Шассисидаги битта ғилдирагини йўқотиб қўйишига қарамай, самолёт парвозда давом этган ва Чарлстондаги аэропортга эсон-омон қўнган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.