Қирғизистон президенти "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши қачон бошланишини хусусида айтиб берган

Улашиш:

2024 йил октябр ойида Хитой – Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади. Бу  тўғрисида  6 май куни Ўшга   қилган  хизмат  сафари чоғида Қирғизистон президенти Садир  Жапаров билдирган.  

Қўшни давлат раҳбари қурилиш тугаллангандан сўнг Қирғизистон транзит мамлакатга айланиб, иқтисодиётни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилишини таъкидлаган.

Унинг сўзларига  кўра, ҳозирда Қирғизистон логистика нуқтаи назаридан  имконияти чекланган давлат бўлиб, Қозоғистон ва Россиянинг темир йўллари орқали дунёга чиқмоқда.

"Октябр ойида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши режалаштирилган. Биз дунё учун транзит мамлакатга айланамиз ва жаҳон бозорига чиқамиз. Темир йўл орқали денгизга чиқамиз", - дея Садир  Жапаровнинг сўзларини иқтибос келтирмоқда  Қирғизистоннинг " Еconomist" нашри.

Айтиш керакки, ушбу темир йўлни қуриш бўйича амалий чора – тадбирлар кеча президент ҳузуридаги  йиғилишда, илгари эса Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида муҳокама қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш ва ундан фойдаланиш учун қўшма корхона ташкил этишни таклиф қилган.

Россиянинг ушбу лойиҳадаги иштирокини шарҳлар экан, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Галузин мамлакат ҳозирча лойиҳани кўриб чиқаётганини таъкидлаган ва "нимага сармоя киритишни тушуниш керак”лигини  айтган. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.