Ғалаба парадидан кейинги банкетда Лукашенко ва Жапаров нега қатнашмади?

Улашиш:

Кеча, 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадидан кейинги давлат етакчиларининг кечки овқатдаги ўтириши акс этган сурат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Расмда Садир Жапаров ва Александр Лукашенко йўқ эди. Беларусь фуқаросининг аҳволи ёмонлашгани айтилди. Садир Жапаров эса Тожикистон Президенти билан бир дастурхонга ўтиришдан бош тортган, деб тахмин қилинмоқда.

Қирғизистон Президенти матбуот котиби Эрбол Султонбай Садир Жапаров Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан музокаралар ўтказишни режалаштиргани учун Кремлдаги норасмий кечки овқатда иштирок этмаганини маълум қилди.  

Султонбайнинг билдиришича, Жапаров 8 май куни кечқурун давлат раҳбарларининг норасмий кечки овқатида иштирок этган. Эртаси куни Ғалаба парадидан сўнг Қирғизистон делегацияси расмий ташрифнинг навбатдаги тадбирига – Михаил Мишустин билан музокараларга жўнаб кетган.

Жапаровнинг матбуот котиби Имомали Раҳмон билан Жапаров ўртасида зиддият бор-йўқлиги, айнан шунинг учун бир дастурхонда ўтирмаган бўлиш эҳтимоли ҳақида бирон гап айтмаган.

Шунингдек, Александр Лукашенко Ғалаба парадида қўли боғланган ҳолда кўриниш бериб, ўзининг аҳволи ёмонлашган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубхаларни келтириб чиқарди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Лукашенко 9 май куни Москвадаги Ғалаба парадига таклиф этилган хорижий давлат раҳбарларининг норасмий нонуштасида қатнашмаслигига унинг Минскдаги тадбирларни режалаштиргани сабаб бўлганини маълум қилди.

Песковнинг айтишича, ўша куни Беларусда ҳам Ғалаба куни муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтган ва Лукашенко уларда қатнашган. 

Эслатиб ўтамиз, бу йил Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадига хорижий давлат етакчиларидан етти нафар МДҲ давлати вакиллари ташриф буюрди.  Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари – Қосим-Жўмарт Тўқаев, Сердар Бердимуҳамедов, Садир Жапаров, Эмомали Раҳмон ҳамда Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Александр Лукашенко ҳамда Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.