Дипломатлар ўзбекистонликнинг уйига қайтишига ёрдам беришган. У Маккага велосипедда борган ва маблағсиз қолган. Видео

Чоп этиш

Ўзбекистонлик эркак умра амали учун Маккага велосипедда йўл олган. Йўлда у қийинчиликларга дуч келган ва борадиган манзилида унинг буюмларини уғирлашган. Натижада у мустақил равишда уйига қайтолмаган.

Бу воқеа хусусида “Дунё” нашри баён этган. Воқеа муваффақиятли якун топган-Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллиги вакиллари ҳамюртимизга ёрдам беришган. Эркакнинг рафиқаси дипломатлардан ёрдам сўраган. Унинг сўзларига кўра, эри март ойида Маккада ва Мадинада умра қилиш учун велосипедда Ўзбекистонни тарк этган.

У Россиягача етиб борган, у ердан Грузияга йўл олган, аммо Грузия чегарачилари эркакни Владикавказга қайтариб юборишган. Шундан сўнг зиёратчи Саудия Арабистонига “Владикавказ - Истанбул – Жидда” йўналиши бўйича жўнаб кетган. Бироқ, етиб боргач, унинг пуллари, ҳужжатлари ва кийим-кечак солинган сумкаси ўғирланган.

Дипломатлар фуқарони топишга муваффақ бўлишган. Ўзбекистонга қайтиши учун маълумотнома берилгунга қадар фуқаро меҳмонхонага жойлаштирилган. Маккадаги ватандошлар Тошкентга авиачипта сотиб олишга ёрдам беришган. Эркак уйига соғу-саломат етиб борган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив