Жонли тарих. Самарқандда "Ялангтўш Баҳодир" фильмининг премьераси бўлиб ўтган

Улашиш:

Самарқанддаги "Мўъжиза" амфитеатрида президент ташаббуси билан суратга олинган "Ялангтўш Баҳодир" тарихий-бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтган. У "Жонли тарих" фильмлар сериясидаги биринчи фильм ҳисобланади.  

Филмда Регистон мажмуаси яратувчиси, Самарқанд ҳукмдори ва моҳир ҳарбий раҳбар Ялангтўш Баҳодирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

"Ишонч билан айтиш мумкинки, ушбу тарихий филўмларнинг аксарияти Самарқанд билан бевосита боғлиқ.   Бугунги кунда Шарқ маданиятининг олтин бешиги бўлган Самарқанд ҳақиқатан ҳам кинематографиянинг энг йирик марказларидан бирига айланмоқда", - деди кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов.

Кинематография агентлигининг хабар беришича, тантанали маросимдан сўнг фильм кенг жамоатчиликка намойиш этилган. Икки соат давомида фильм 3,5 мингдан ортиқ томошабиннинг қизиқиши ва эътиборини тортган.

Тошкентда "Ялангтўш Баҳодир" фильмининг тантанали премьераси 30-май, пайшанба куни Миллий кино санъати саройида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, "Жонли тарих" фильмлар сериясининг лойиҳаси яқинда президентга тақдим этилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.