Солиқни коррупциядан холи тизимга айлантирамиз

Улашиш:

Солиқ  органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш  мақсадида Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупция ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

  Очиқлик ва ҳисобдорлик, мониторинг, назорат, таълим ва тарбия, жамоатчилик ва медиа вакиллари билан ҳамкорлик, шикоят қилиш тизимининг мавжудлиги бугун солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларнинг бир қисми ҳисобланади. 

Энг асосий мақсад – солиқ органларини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш деб белгиланган. Аммо бу осон иш эмас. Бунда тартиб, қатъийлик принципиаллик бўлмас экан, коррупцияга қарши курашиш баландпарвоз гап бўлиб қолаверади.

Энди тизимда ишлаш принциплари ҳам, иш усуллари ҳам, умуман ходимларнинг дунёқараши ҳам ўзгарганини кўриш мумкин. Бунга, аввало, кадрлар билан ишлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилгани сабаб бўлди. 

Кейинги 5-6 йилда Солиқ органлари ходимларининг иш ҳақини бир неча марта оширишга эришилди. Мантиқ оддий: яхши маош оладиган ходим, аввало, иш жойини йўқотишдан қўрқади, қолаверса, қонуний даромади етарли бўлса, ноқонуний йўл билан пул топиб, каръерасини булғашни истамайди.

Яна бир муҳим жиҳат эса, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. Жиззах вилояти солиқ бошқармасида тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этилиши бўйича чора-тадбирлар белгиланган. 

- Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупция ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини мунтазам олиб бормоқдамиз, - дейди  вилоят солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик шўъбаси бош инспектори Ҳусниддин Нашбиев.

Шаффоф тизимда коррупцияга ўрин бўлмайди. Образли айтадиган бўлсак, коррупция – қоронғуликда яшайдиган қонхўр мавжудот кабидирю Максимал даражадаги шаффофликни таъминлаш мақсадида солиқ органлари тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлашга алоҳида эътибор қаратилган. Вилоятнинг барча ҳудудлари, савдо марказлари ва бозорларига борилган ҳолда “Ишонч телефонлари”, антикоррупция мурожаат ботлари ҳақида тарғибот материаллари тарқатилмоқда.  Мақсад эътибордан четда қолаётган камчиликлар, қолаверса ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш бўйича бевосита жамоатчилик ёрдамига таянилмоқда.

Солиқ органлари коррупцияга қарши курашдан тўхтамайди, чунки ҳали олдинда қилинадиган талай ишлар бор. Асосийси, бу борада ирода ва қатъият билан ҳаракат қилинмоқда.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.