Солиқ қарзи эвазига техник воситалар хатланмоқда

Улашиш:

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси солиқ қарзларини ундиришни ташкил қилиш бўлими ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида қарздорларнинг мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларга 50 нафардан ортиқ ходимлар жалб этилди. Куни кеча мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундиришга қаратилган галдаги тадбир Ш.Рашидов туманида  фаолият юритаётган 418-сонли ИМХК да ташкил этилди.

Мазкур корхонанинг 2024 йил 29 май ҳолатига 260.830.000 сўм солиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, солиқ қарзини узиш тўғрисида талабномалар юборилган. Талабномаларда солиқ мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажарилиши, акс ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан, Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан, 15 кундан сўнг хатлов ишларини амалга оширилиши назарда тутилган.

Шунга қарамасдан, жамият томонидан бугунги кунгача солиқ қарздорлиги сўндирилмаган. Натижада солиқ органи раҳбари томонидан чиқарилган хатлов қарори бўйича ташкилотга тегишли бўлган техника жиҳозлари хатланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.