Тошкент метрополитенига учта янги поезд олиб келинган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Тошкент метрополитенига учта тўрт вагонли таркиб етказиб берилган.  

Мавжуд тартибга кўра, ушбу поездлар линияни ишга туширишдан олдин 7-10 кун ичида техник синовдан ўтказилади.

Янги вагонлар асосан ер усти метро линияларида ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамизки, «Метровагонмаш» июнь ойининг охиригача 12 та вагонни етказиб бериши керак. Шунингдек, компания 2025 йилгача 60 та вагон етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишни режалаштирмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг