Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги турлари ва транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқариш имконияти пайдо бўлиши мумкин

Улашиш:

Президент ҳузуридаги стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳаракатланиши соатига 50км дан юқори бўлмаган транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқаришга рухсат беришни таклиф қилган.  

Куни кеча тақдим этилган ташаббус транспорт воситаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлардан биридир. Улар йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция асосида ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида кўрсатилган.

Хусусан, ҳужжат билан кичик тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги кичик тоифалари жорий этилмоқда:

  • “А1” – мототранспорт воситалари (мопед ва скутерлар) 16 ёшдан, “А” тоифадаги (тезюрар мотоцикллар) гувоҳнома 18 ёшдан берилади.

  • “В1” –   уч ғилдиракли транспорт воситалари ва квадроцикллар

  • “С1” – массаси 3 500 кгдан ортиқ ва 7 500 кггача бўлган автотранспорт воситалари;

  • “D 1” – 8 дан ортиқ ва 16 дан кўп бўлмаган ўриндиққа эга йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.

Мазкур тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг жорий этилиши натижасида ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёни соддалашади, муддатлар қисқаради, ёшга доир талаблар эса табақалаштирилади. Хорижий тажрибани ўрганиш давомида кичик тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия, Қозоғистон, Вьетнам каби давлатларда жорий этилганлиги қайд этилган.

Шунингдек, қарорнинг ишлаб чиқилган лойиҳаси 16 ёшга тўлган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олмасдан 50 км/с дан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланувчи енгил автотранспорт воситаларини бошқаришга рухсат беришни назарда тутади. Таъкидланишича, бундай амалиёт, масалан, Вьетнамда мавжуд экан.

АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Қозоғистон тажрибасини ўрганиб чиқиб, қарор муаллифлари фуқароларга "А", "А1", "В" ва "В1" тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларга мустақил равишда тайёргарлик кўриш имкониятини беришни таклиф қилишмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.