Жиззахда фермерларнинг солиқ қарздорлиги 83,8 млрд сўмга етди

Улашиш:

Жорий  йилнинг 1 июнь ҳолатига Жиззах   вилоятида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг бюджет олдидаги жами қарздорлиги 182,6 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига (251,7 млрд.сўм) нисбатан 69,1 млрд. сўмга камайган.

Ушбу мавжуд солиқ қарздорликларини бевосита соҳалар кесимида таҳлил қилсак. Бу борада “биринчилик” фермер хўжаликларида. Уларнинг бугунги кундаги қарздорликлари 83,8 млрд.сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, вазирлик таркибидаги корхоналарда 112,1 млрд. сўм, савдо (чакана ва улгуржи) тизимидаги корхоналарда 23,6.млрд. сўм, қурилиш тизимидаги корхоналарда 21,2 млрд. сўм, транспорт тизимидаги корхоналарда 0,9 млрд. сўм, умумий овқатланиш корхоналарида 2,4 млрд. сўм, бошқа корхоналарда 22,3 млрд. сўмни ташкил қилади.

Таъкидлаш лозимки, солиқ қарзини ундириш ва қисқартириш борасида вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарзи мавжуд корхоналар ҳисобидан 153,6 млрд. сўм маблағ ундирилди.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 116-моддаси талаблари асосида 703,4 млрд. сўмлик қарздорлик юзасидан 32459 та огоҳлантириш талабномалари берилди. 

Белгиланган муддатларда солиқ қарзини тўламаган корхоналарнинг 184,3 млрд. сўмлик солиқ қарзини мол-мулкидан ундириш юзасидан 15364 ҳолатда солиқ хизмати органлари қарорлари тайёрланиб, мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимларига юборилди.

Ҳамкорликда 465 та қарздорларнинг 176 та нотурар бинолари, 94 та автотранспорт воситалари, 79 та махсус техникалари ва 116 та бошқа турдаги мол-мулклари хатланди. Шундан, Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда бюджетга 109,4 млрд. сўм солиқ қарзи ундирилди.

Ҳурматли тадбиркорлар, сиз тўламасдан юзага келтирган солиқларингиз ҳисобидан жуда кўп муаммолар ўз ечимини топиши мумкин. Шундай экан солиқларни ўз вақтида тўлашни унутманг!

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.