ЙТҲда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланади

Улашиш:

«Йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида»ги идоралараро буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳодиса юз берган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам (биринчи тиббий ёрдам) кўрсатиш тартиби тасдиқланмоқда.

Бирламчи шошилинч ёрдам воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан кўрсатилади. Бунда бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида туриши шарт бўлган зарур тиббий ашёлардан фойдаланилади.

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган қуйидаги шахслар киради:

  • ички ишлар ходимлари;
  • ҳарбий хизматчилар;
  • Миллий гвардия ходимлари;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари;
  • автотранспорт ҳайдовчилик гувоҳномалари мавжуд шахслар.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.