Ўзбекистонда биринчи марта гидроаккумуляция электр станциялари пайдо бўлади

Улашиш:

Ўзбекистонда биринчи марта гидроаккумуляция электр станциялари (ГАЭС) пайдо бўлади. Бир вақтнинг ўзида учта ишлаб чиқариш объектини қуриш хитойликлар томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Лойиҳани Хитойнинг China Southern Power Grid International давлат компанияси амалга оширади. Учта электр станциясининг умумий қуввати 820 МВт, қиймати 1,6 миллиард долларни ташкил этади.

Гап қуйидаги станциялар ҳақида кетмоқда:

  • Юқори Пском ГТЭС (200 МВт)

  • Қоратерак ИЭС (500 МВт)

  • Юқори Пском ГЭС (120 МВт).

Яқин келажакда “Ўзбекгидроэнерго” Хитой компанияси билан биргаликда халқаро экспертларни жалб этган ҳолда лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш билан шуғулланадиган ишчи гуруҳ тузади. Барча объектлар 2030 йилгача тўлиқ қувват билан ишга туширилиши режалаштирилган.

Станцияларни ишга тушириш натижасида мамлакатда йилига ўртача 3 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 835,6 миллион куб метр табиий газ тежалади. Атмосферага чиқариладиган зарарли иссиқхона газлари миқдори ҳам камаяди. Ишга туширилгандан сўнг, 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли узлуксиз электр таъминоти билан таъминланади. ГАЭСнинг асосий мақсади – кечқурун ва эрталабки авж паллаларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ортиқча тунги энергиядан фойдаланишдир. Кечаси энергия сарфи пасайиши пайтида станция энергия тармоғидан арзон электр энергиясини олади ва сувни юқори сув омборига (насос режими) қуйиш учун сарфлайди.

Эрталаб ва кечқурунги авж палласида станция сувни юқори сув омборидан қуйи сув омборига ташлайди, шу билан бирга энергия тармоғига (генератор режимига) етказиб берадиган қиммат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Электр режимларини тартибга солиш учун ГАЭСдан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатдики, улар нафақат генерация манбаи ҳисобланади, балки кунлик юклама жадвалини оптималлаштиришга, шунингдек электр таъминотининг ишончлилиги ва сифатини оширишга ёрдам берадиган тизим хизматларини кўрсатиш манбаи саналади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.