"Корзинка" истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун жарима тўлашга мажбур

Улашиш:

"Корзинка" супермаркетлар тармоғи қонунларни бузганликда айбдор деб топилган. Компанияга жарима тўлаш ва камчиликларни   бартараф этиш учун бир ой вақт берилган.  

Кенг қамровли текширувдан сўнг Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама тўғрисидаги қонуннинг 16-моддаси 1-қисми (ноўрин рекламага йўл қўйилмайди) ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 1-қисми бўйича "Корзинка"га санкция қўллашга қарор қилган (сотувчи истеъмолчига ўзи сотадиган товарлар тўғрисида керакли ва ишончли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши шарт).

Жарима миқдори ошкор қилинмаган. Ушбу қарордан норози бўлган томон судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамизки, қўмита вакиллари супермаркетлар тармоғининг реклама шиорлари харидорларни чалғитаётганини айтишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.