Ўзбекистонда хорижий экспертларнинг электрон реестри яратилди

Улашиш:

Ўзбекистонда хорижий маслаҳатчилар ва экспертларнинг онлайн платформаси ишга туширилган. У Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва рақамли технологиялар вазирлиги томонидан яратилган.  

Ушбу майдонча ёрдамида мижозлар ўз лойиҳалари учун хорижий мутахассисларни жалб қилишлари ва улар билан шартномалар тузишлари мумкин. Уни ишлатиш қулай бўлиши учун яратувчилар босқичма-босқич кўрсатмалар беришни назарда тутишган.

Авторизациядан ўтган фойдаланувчи ўз лойиҳаси тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек жалб қилинган хорижий маслаҳатчилар ва экспертлар тўғрисидаги маълумотларни киритгандан сўнг, тасдиқлаш ва ягона реестрга киритиш учун ариза юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 2025 йилга бориб Ўзбекистонда электрон далилларнинг ягона реестри ҳам ишга туширилиши режалаштирилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.