Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги турли сабаблар билан тест синовларига қатнашмаган абитуриентлар, уларнинг яқинлари томонидан қўшимча имтиҳон белгилаб бериш юзасидан мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилди.
Шу муносабат билан вазирлик расмий баёнот берди.
«Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тестга кириш учун рухсат берилмайди», дейилади унда.
Таъкидланишича, ҳукуматнинг 261-сон қарорига мувофиқ тест куни имтиҳон вақтидан кечиккан, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатномаси бўлмаган абитуриент синов ўтказиладиган бинога киритилиши мумкин эмас.