Агар тестда камчилик бўлса, абитуриент нима қилиши керак?

Улашиш:

Абитуриент тест китобчаси тарқатилгач, тест китобчасида камчилик йўқлигини текшириб чиқиши шарт.

 

Яъни у:

▪️ мутахассислик фанларидан 30 тадан 60, мажбурий фанлар блокидан жами 30 та савол борлигини;

▪️ ҳар бир тестда 4 тадан вариант борлигини;

▪️ тест китобчасининг сифатли эканини текшириши керак.

 

Агар тест китобчасида нуқсон бўлса, назоратчига хабар берилиши лозим.

 

Маълумот учун, олдинги йиллар тажрибасида техник хатоликлар бўлган тест топшириғи учун абитуриент фойдасига балл берилади. Лекин назоратчига хабар берилмаса, бундай бўлмаслиги мумкин.

 

Шунинг учун ҳам абитуриент тест жараёнида эътиборли бўлиши талаб этилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.