Америкада ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилди

Чоп этиш

Қотил ҳам шу оила аъзоси бўлиши мумкин.

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилган.

Полиция гумонланувчини қўлга олган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 яшар қотил бегона эмас. У 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

The New York Post гумонланувчининг руҳан носоғлом бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив