Париж-2024. Ташкилотчилар Жанубий Корея терма жамоасини хафа қилишди

Улашиш:

Кеча Париждаги Олимпиада парадида Жанубий Корея терма жамоаси номи нотўғри, яъни КХДР (Корея Халқ Демократик Республикаси) деб эълон қилинган. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Айтилишича, шундан сўнг Жанубий Корея спорт ва олимпия қўмитаси Парижда тезкор йиғилиш ўтказиб, эҳтимолий жавоб чораларини муҳокама қилган.

Тўлдирилган хабар: Халқаро олимпия қўмитаси юқоридаги ҳолат учун Жанубий Корея спортчиларидан кечирим сўради. ХОҚ президенти Томас Бах ҳолатни муҳокама қилиш учун Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл билан учрашиши айтилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.