Ўзбекистон заъфарони Хитойда сотилади

Улашиш:

Хитой Бахмалда етиштирилган Ўзбекистон заъфаронига ўз эшикларини очган.

“Дунё” АА маълумотларига кўра, бир неча йиллик чуқур ва таҳлилий изланишлардан сўнг, заъфарон Ўзбекистон ва Хитой идоралараро комиссиясининг хулосаси бўйича тегишли рухсат олган.

Ўзбекистонда заъфарон ишлаб чиқариш ривожланиши билан экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг январь ойида АҚШ ўзбек заъфаронини экологик тоза деб топган ва уни ўз бозорларида сотишга рухсат берган. BMB Za'faron маҳсулоти USDA Organic (АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат) сертификатига эга бўлиб, Ўзбекистон заъфаронининг Шимолий Америка бозорларида сотилишига имкон беради.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.