Россия ИИВ чет эл фуқаролари орасида жиноятчиликнинг камайишини қайд этган.
ИИВ маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи етти ойида мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 3,1 фоизга камайган. Чет элликлар ўртасида жиноятчиликнинг умумий статистикаси эса қарийб 5% га камайган.
Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар сони 9,2 фоизга камайди. Улар орасида:
қотиллик ва қотилликка суиқасд қилиш – 14 %га.
шахснинг жинсий дахлсизлиги ва жинсий эркинлигига қарши жиноятлар – 2,5%га.
гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар - 21,7 %.
Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот котиби Ирина Волк билдирган.
Эслатиб ўтамизки, Уфа шаҳрида тунги клубни ёқиб юборган икки нафар ўзбекистонлик 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.