Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофоти билан тақдирланди.
Хусусан, хонанда Севара Назархон Ўзбекистон Халқ артисти, Озода Нурсаидова эса Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.
Давлат мукофоти билан тақдирланган таниқли санъаткорлар орасида Тоир Қўзиев (Ўзбекистон халқ артисти),
Фото: YouTube
Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси Дилноза Ортиқова (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) ҳам бор.
Фото: YouTube
Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Фото: YouTube
Шунингдек, Урганч давлат университети ўқитувчиси, мақом хонандаси Очилбек Матчонов “Ўзбекистон халқ ҳофизи” фахрий унвони, Сурхондарё вилояти Узун тумани “Янги юлдуз” маданият маркази қошидаги “Райҳон” ашула ва рақс халқ ансамбли бахшиси Хамза Холбоев “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвони билан тақдирланди.