Мустақиллик байрами кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 30 мингга яқин ходим жалб қилинган

Улашиш:

АОКАда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифингда байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Жорий йилги Мустақиллик байрами тадбирлари Республиканинг 213 та жойида 23-31 август кунлари ўтказилиши бегиланган бўлиб, унда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилган.

Шунингдек, ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилган.

«Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда 2 107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинди ҳамда онлайн назорат ўрнатилди.

Тадбир объектларига фуқароларни олиб бориш учун 440 та транспорт воситалари ажратилди», – дейди ИИВ ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова.

Шунингдек, барча объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автомашиналар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 1 964 нафар ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.