Гулчиликдан миллионерга айланган аёл мукофотланди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тадбиркорга фахрий унвон берилди.

Мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракатини янги босқичга кўтаришда ўзининг ватанпарварлик, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини яққол намоён этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, хусусан, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини илғор тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, ҳудудда томорқачиликни кенг тарғиб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий масалаларни ечишда алоҳида фаоллик кўрсатаётгани, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони берилсин, дейилади фармон матнида.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.