Ботга мурожаат: Шароф Рашидов туман ҳокимлиги қачон ваъдасини бажаради

Улашиш:

Ҳеч бўлмаса кўчага шағал ташлаб текислаб беришсин, - дея Sangzor.uz нинг телеграм ботига мурожаат юборган Шароф Рашидов тумани, Куёвбоши МФЙ аҳоли вакиллари.

 

Мурожаат қуйидагича:


 Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Куёвбоши маҳалласи, Тўрткўл кўчаси ёзда чанг, қишда лой кечиб фарзандларимиз илм олиш учун таълим даргоҳларига боришади. 

 

Барча раҳбарлардан шу кўча ва ёндош кўчалар аҳолиси тез фурсатларда асфалтламаса ҳам лой кечмайдиган даражада бирон бир шағал бўлса ҳам ташлаб текислаб берилишини сўраб қоламиз. 

 

Келажак ёшларники деймиз, шу ёшларни илм олиши учун аввал ижтимоий муаммони бартараф этишларини сўраб қоламиз. 

 

Лутфан ҳамма сектор раҳбарларини шу кўчага таклиф этиб қоламиз.

 

Ушбу мурожаат 2023 йилда йўлланган бўлиб, ўша йилнинг 26-октябрь куни туман ҳокимлиги ўз муносабатини билдирган.

 

Ҳеч бўлмаса кўчага шағал ташлаб текислаб беришсин➖Шароф Рашидов сарлавҳа остида чиққан мурожаат юзасидан

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши маҳалласи Тўрткўл кўчаси ва унга туташ кўчаларда 1.600 м масосада йил якунига қадар шағаллаштириш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.

 

Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Туман ҳокимлиги шунчаки, муносабат бериб, халқнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирганга ўхшайди. Бўлмаса 2023 йил якунланиб, 2024 йилнинг октябрь ойи келяпти ҳамки ушбу мурожаат ҳал этилмаганлиги маълум бўлди.

 

Мутасаддилар агар имконингиз бўлмаса, халқни алдаманг ва ёлғон ваъдалар берманг. Шунчаки тан олинг бу қўлимиздан келмайди деб. Аҳоли ўз имкониятидан келиб чиқиб, чорасини топади албатта. 

Муносабат бериш билан муаммо ҳал бўлганда, Ўзбекистон аллақачон ривожланиб кетарди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.