МИБ: Қарз тўланмагани учун “Спарк” хатланди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими томонидан муаммоли банк кредит қарздорликларини ундириш юзасидан кунлик тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Давлат ижрочилари томонидан ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмаган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли мол-мулклар, автотранспорт воситалари, бино-иншоотлар хатланмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “И.Н”дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига 124 миллион 045 минг сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни фуқаро И.Н.га тегишли гаровдаги “Спарк” русумли транспорт воситасига қаратиш кўрсатиб ўтилган. Ушбу ижро иши Бюро иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.

Қарор қарздор жамият раҳбарига ижро этиш учун юборилган. Бироқ, қарздорга берилган ихтиёрий муддатларда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу транспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига қўйилди.  

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.