Тошкент ва Москва ўртасидаги темир йўл ҳаракати тикланди. Видео

Улашиш:

Тўрт йил ичида биринчи марта йўловчи поездлари яна Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қатнайди.  

Тошкентдан Москвага биринчи поезд 24 сентябр куни соат 19:55 да жўнаб кетди. Поезд Павелецкий вокзалидан 28 сентябр куни Москва вақти билан соат 05:40 да жўнайди ва 1 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:25 да Тошкентга келади.

  

2024 йил охиригача Тошкент Марказий вокзалидан Россия пойтахтига йўловчи поездлари ҳафтасига бир марта қатнайди. 2025 йилдан бошлаб ҳафтасига икки марта юрийди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу йўналиш коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил март ойида тўхтатилган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.