Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3016-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Бош прокурор ва Бюро директорининг соҳавий буйруқлари асосида Бюронинг Жиззах бўлими томонидан мавжуд алимент ижро ҳужжатлари бўйича ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги жами 1347 та алимент тўловчилар билан 18.07.2024 йилдан то 27.09.2024 йил кунига қадар 684 та хонадондаги алимент тўловчи қарздор оилалар билан учрашиб, 98 та оилалар яраштирилган.
“Маҳаллабай” тизимида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 34 та маҳаллада алимент тўловчиларнинг қарздорлигини қисқартириш мақсадида олиб борилган тадбирлар жараёнида 1 млн. сўмдан юқори бўлган қарздорлик 462 млн. сўм, 3 млн. сўмдан юқори бўлган қарздорлик 263 млн. сўм, 5 млн. сўмдан юқори бўлган қарздорлик 252 млн. сўм, 10 млн. сўмдан юқори бўлган қарздорлик 208 млн. сўм ундиришга эришилди.
Шунингдек, 543 нафар ишсиз алимент тўловчилар иш билан бандлиги таъминланди.
Олиб борилган тадбирлар давомида алимент қарздорлигини ўз вақтида тўламаган 16 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар расмийлаштириб, суднинг қарорига асосан тегишли жазо чоралари қўлланилди.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими