Фуқаро фойдасига маблағ ундириб берилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда манфаатлари учун хизмат қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 16.08.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи фуқаро Б.Ф  ишлаган корхона ҳисобидан 79.999.997 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.08.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган 6 та автотранспорт воситаси ҳамда 3 та кўчмас мулкига бўлим томонидан тақиқ қўйилди.

Мазкур ижро ҳаракатлари натижасида 17.09.2024 йилда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобидан ижро ҳужжатидаги 79.999.997 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, фуқаро Б.Ф ҳисобига ўтказилиши таъминланди.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.