Нижний Новгород вилоятида мигрантларга меҳнат патентларини бериш тўхтатилди

Улашиш:

Нижний Новгород вилоятида мигрантлар учун меҳнат патентлари бериш тўхтатилди.  

"Коммерсант" нашри маълумотларига кўра, янгилик 1 октябрда Россия Ички ишлар вазирлигининг фармойишига мувофиқ кучга кирган. Бу визасиз мамлакатлардан келган чет элликларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига тегишли. Илгари берилган патентлар минтақавий Миграция идораси томонидан қайта расмийлаштирилади.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг биринчи олти ойида Нижний Новгород вилоятига кирган мигрантлар сони ўтган йилга нисбатан 24 фоизга камайган. Уларнинг 62 фоизи меҳнатмигрантлари ҳисобланади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.