Умра зиёратини ташкил қилишда лицензия жорий этиляпти

Чоп этиш

Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензия жорий қилинмоқда. 

Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Феврал ойида тегишли лицензияси бўлмай туриб, «Умра» хизматларини кўрсатиш ҳақида реклама бериб келган иккита фирмага нисбатан жавобгарлик белгиланганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив