Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида яратилаётган сохта контент — яъни дипфейклар — оммавийлашиб бормоқда. Бу ҳақда ИИВ Криминология тадқиқот институти раҳбари, полковник Бахтиёр Бердиалиев маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур муаммога қарши ҳукумат даражасида чора-тадбирлар кўрилмоқда ва лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани айтиб ўтилди.
Дипфейк — бу аслида мавжуд бўлмаган, аммо реал инсон овози, юз ифодаси ва хатти-ҳаракатларини ўхшатиш орқали яратиладиган сохта видеоларни англатади. Бердиалиевнинг фикрича, бугунги кунда мутахассислар етишмаслиги масаланинг жуда кенг қамровли эканини кўрсатиб турибди.
ИИВ тизимида, киберхавфсизликка қарши курашувчи бўлинмалар фақат марказда эмас, балки вилоят ва туман миқёсида ҳам ташкил қилинган. Бу эса, муаммони давлат даражасида жиддий қабул қилиниша ва тизимли ечимлар изланаётганидан далолат беради. Вазирлар Маҳкамасига бу борада аниқ таклифлар юборилган ва ҳукумат тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.
Gazeta мухбирининг “Сиз амалдор сифатида дипфейк қурбони бўлишдан қўрқасизми?” деган саволига Бердиалиев шундай жавоб берди:
Сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги таниқли шахслар ҳам дипфейк қурбони бўлиш ҳолатларини бошдан кечирган. Жумладан, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганини тасдиқловчи сохта видео орқали сохталик қурбонига айланган. Ҳудди шундай, Сенат раиси Танзила Норбоеванинг интервьюси ҳам Россия армиясига ёлланишга чақирув сифатида қайта ишланган.
Йиғилаётган мисоллар ва тизимли таҳдидлар фонида ҳукумат томонидан бу муаммога қарши курашда ҳуқуқий ва технологик механизмлар яратилиши кун тартибига чиқди. Давлат органлари фақат реактив эмас, балки профилактик ёндашувни ҳам шакллантирмоқда.