Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион долларлик имтиёзли кредит беради

Улашиш:

Ўзбекистон Жаҳон банкидан 800 миллион долларлик имтиёзли кредит олади. Маблағлар ижтимоий ҳимояни кенгайтириш, гендер зўравонлигига қарши курашни кучайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, энергия секторини такомиллаштириш ва республикадаги бошқа ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.  

Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси берган хабарга кўра, транш халқаро молия бозорларида мавжуд бўлган бошқа вариантларга нисбатан паст фоиз ставкалари ва узоқроқ муддатларда тақдим этилади. Бу Ўзбекистонга катта молиявий ресурсларни тежашга ва уларни долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга ёрдам беради.

Ушбу маблағ туфайди Ўзбекистон ҳукумати структуравий ислоҳотлар дастурларини амалга ошириши ва мазкур соҳаларда аниқ натижаларга эришиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Шавкат Мирзиёев жаҳон банки вице-президенти билан камбағалликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилди. Шуни ҳам таҳкидлаш керакки, Ўзбекистон Жаҳон банкининг энг йирик шериклари қаторига кирган – қўшма лойиҳалар портфели бир неча бор кўпайган ва ҳозирда 12 миллиард доллардан ошди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.