Флешмоб ёки пиар-схемами? Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна бир ҳуқуқбузар артистни жазолашган. Видео

Улашиш:

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезликни бузганлик учун яна бир артистни жаримага тортишган. Навбатдаги “қаҳрамон” хонанда Осман Наврўзов бўлди.  

Ижтимоий тармоқларда у тезликни оширганини акс этган видео пайдо бўлди, спидометрдаги тезлик кўрсаткичи соатига 197 километрни ташкил этган. Воқеа эса 3 октябрда юз берган.

  

ЙҲХХ ходимлари вазиятни ўрганиб, ҳуқуқбузарга қарши чоралар кўришган. Ўтказилган суҳбатда Наврўзов қилмиши учун кечирим сўраган ва бошқа бундай қилмасликка ваъда берган.

Бу қандайдир флешмобми, деган савол туғилади. Ёки шунчаки артистлар қандай қилиб тез ва энг муҳими, самарали машҳур бўлиш йўлини топганми? Яъни қоида бузасиз, “қахрамонлик” видеосини жойлайсиз, шов-шувни келтириб чиқарасиз ва натижада ахборот майдонида пешқадам бўласиз.

Гонорарлар ва жарималар миқдорини ҳисобга олган ҳолда, шу тарзда реклама қилиш арзонроқ ҳам чиқади. Аниқроғи - қора пиар - энг яхши пиардир, гарчи у ўзига қаратилган бўлса ҳам.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хонанда Жаҳонгир Отажоновни тезликни оширгани ва ҳайдаш пайтида телефондан фойдалангани учун жаримага тортишган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.