Қашқадарёлик TikTokчи блогер "Сардор Гангстер" яна жамоатчиликнинг ғазабини қўзғатди. У ўзининг янги видеосида агар хотини унга қиз туғса, иккаласини ҳам ҳайдаб юборишини айтган.
"Менда қиз туғилмайди. Агар хотиним қиз туғса, мен уни ҳайдаб чиқараман. Қизни эса ахлат қутисига ташлайман. Менинг ўғлим бўлиши керак", - деди у эфирда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерга уни ҳам аёл дунёга келтирганини эслатиб, фикрини танқид қилишган. Улар бундай ноадекватлар қонун олдида жавоб беришларини сўрашмоқда.
Бироз вақт ўтгач, эркак яна эфирга чиққан ва кўз ёшлари билан айтганлари учун халқдан кечирим сўраган. Шунингдек, унинг ҳам онаси борлиги, қизлари бор холалари ва қариндошлари мавжудлигини эслаган.
"Мен эркакман, виждоним қийнаяпти. Кулинг, ҳақорат қилинг, лекин кечиринг. Шайтон йўлдан урди", - деди у тиз чўкиб, кўкрагини уриб ва Худо ҳаққи учун узр сўраб.
Кўринишидан, бу шунчаки спектакл.
Ваколатли органлар ҳали вазиятга изоҳ беришмаган.
Эслатиб ўтамиз, худди шу блогер йил бошида безорилик ва миллатлараро адоватни қўзғатгани учун 10 кунга қамалганди.