ДХХ Туркия фуқаросини қўлга олди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятида вақтинча истиқомат қилувчи Туркия Республикаси фуқароси, 1965 йил туғилган Ю.Х.нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Қайд этилишича, у Туркияда бўлиш тартибини бузгани боис, депорт қилинган фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мазкур давлатга киришлари учун қўйилган тақиқларни бекор қилдириб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштириб келган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг