Янгиободда вилоят 4-сектор раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилоят  Солиқ бошқармаси раҳбарияти ивилоят марказидан қарийб 100 км узоқликда жойлашган Янгиобод туман Шодлик МФЙда сайёр қабул ўтказди.  

Аҳоли муаммолари билан ишлаш, уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказишда Жиззах вилоят солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-секторда ўзига хос тажриба тўпланган. Янгиобод тумани иқтисоди жиҳатидан асосан қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш ва чорвачиликка ихтисослашган. Кичик, ўрта бизнеснинг салмоғи ошиб бормоқда. Савдо, хизмат кўрсатиш, боғдорчилик аҳоли шуғулланадиган асосий юмушлар сирасига киради. Шу сабабли бу ҳудудда экинзорларни суғоришга катта эҳтиёж мавжуд.

Сайёр қабулда фуқаролар солиқ бошқармаси раҳбариятига артезиан қудуқлар учун сарфланадиган электр энергиясини тежаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатишга эҳтиёж мавжудлиги, бироқ банк томонидан кредит ажратилишида муаммолар юзага келаётганлигини таъкидлашди.Банк мутасаддилари фуқаро томонидан кредит маблағи расмийлаштириш учун гаров тақдим эта олмаётганлиги, артезиан қудуғи эса гаров восита бўла олмаслиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтдилар.

Сармич МФЙда яшовчи ўнлаб мурожаатчилар шу куни уй-жойини таъмирлаш, саломатлигини тиклаш, кредит қарзини айтариш, солиқ тўловларини тўлашда имтиёз қўллашда кўмаклашиш, сафарбарлик чақируви резерви тўловларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, кредит олиш, моддий ёрдам ажратиш, кадастр ҳужжатларини тўғрилаш каби қатор масалаларда мурожаат қилдилар.

Ушбу сайёр қабул жараёнида оилавий шароити оғирлиги учун вилоят 4-сектор раҳбари томонидан бир қатор фуқароларга микротўлқинли печ, мини газ плитаси ҳамда ногиронлик аравачаси  тақдим этилди. Электр монтаж ишларини амалга ошириши мақсадида қатор  фуқароларга асбоб-ускуналар ҳамда фаол ёшларга китоблар тўплами берилди. 2 нафар ёшларнинг контракт тўловлари тўлаб берилди. 2 нафар ёрдамга мухтож оилаларга эса моддий ёрдам ажратилганлиги тўғрисидаги сертификатлар берилди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.