Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишида 2-3 йиллик ўтиш даври берилади

Улашиш:

Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлганида 2-3 йиллик ўтиш даври берилади. Бу йирик корхоналар учун салбий оқибатларни юмшатиш учун зарурдир.  

Бу тўғрисида Солиқ қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Мубин Мирзаев Debat Xolга маълум қилган.

У Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши учун қонунчиликка киритилиши керак бўлган ўзгаришларни санаб ўтган.

Биринчидан, бу ички бозор ва импорт учун бир хил ҚҚС ва акциз солиғи ставкаларининг жорий қилиниши зарур бўлади.

Бундан ташқари, маҳаллий корхоналар учун пасайтирилган ставкалар ва бошқа солиқ имтиёзлари бекор қилинади. Бу борада, импорт учун имтиёзлар берилмайди. Божхона тўловлари ЖСТга аъзо бошқа давлатлар билан тузилган келишувлар асосида белгиланади.

"Кичик бизнесга бу рақобат учун яхши, умуман бизнес юритиш учун қулай саналади. (Ўзгаришлар) фақат акциз солиғи бўйича имтиёзлар ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун бошқа имтиёзлари бекор қилинадиган йирик корхоналарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин",- деди Мирзаев.

Ўтиш даври ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун берилган имтиёзларни бекор қилишнинг салбий таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Бу бошқа давлатлар билан эришилган келишувларга қараб, икки йилдан уч йилгача давом этади.

Солиқ қўмитаси раҳбарининг ўринбосари таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бир қатор йўналишларда фойда келтиради. Бугунги кунда, масалан, бошқа мамлакатлар республиканинг экспорт товарларига юқори божхона тўловларини белгилайдилар, бу эса уларни чет элда сотиш имкониятларини чеклайди. Мубин Мирзаевнинг фикрича, ЖСТга қўшилиш бу муаммони ҳал қилишни осонлаштиради.

"Бошқача қилиб айтганда, маҳсулотларимиз учун бошқа мамлакатларда бозорлар пайдо бўлади ва уларни муаммосиз сотиш имконияти юзага келади", – дея таъкидлади Мирзаев.

Солиқ қўмитаси раҳбарининг ўринбосарининг сўзларига кўра, қонунчиликдаги ўзгаришлар баъзи соҳаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса-да, умуман олганда уларнинг иқтисодиётга таъсири фойдали бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлашга тайёр мамлакатлар сони 18 тага етган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.