Сентябрь ойида ўзбекистонликларнинг инфляциявий кутишлари даражаси бироз пасайган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Август билан таққослаганда, сентябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси томонидан кутиладиган инфляция даражаси бироз пасайган. Марказий банк сўровлари натижаларига кўра, у 13,4% ни ташкил этган.

Марказий банкнинг хабар беришича, инфляцияни ҳис этиш бўйича Тошкент биринчи ўринда туради (15,4 %), ундан кейин Андижон (14,6 %) ва Сурхондарё вилоятлари (14,5 %) туради. Фарғона (12,1%), Навоий (12,3 %), Жиззах ва Қорақалпоғистонда (12,5%) энг паст баҳолар қайд этилган.

Фуқароларнинг фикрига кўра, энг кўп гўшт ва сут маҳсулотлари (56%) қимматлашган. Иккинчи ўринни бензин (39 %), учинчи ўринни электр ва газ нархи (34%) эгаллаган.

Дори – дармон нархининг кўтарилишини қайд этган респондентларнинг улуши 29% гача, қурилиш материалларини қайд этганлар -23% гача ошган. Уй – жой ижараси ва умумий овқатланиш ҳам тез-тез қайд этилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 18 %ни ташкил қилган.

Энг кам маиший техника, нон, шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи (ҳар бири 12%)нинг ошиши кўрсатилган.

Нархларнинг ўсиши юқори даромадли аҳоли гуруҳлари томонидан қайд этилган. Ҳар ойда 15 миллион сўмдан ортиқ даромад оладиган фуқароларнинг ўртача баҳоси 15,4 фоизни, даромади 10-15 миллион сўм бўлган гуруҳда - 15,1 фоизни, даромади 7-10 миллион сўм бўлганларники 14 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, ойига 2-3 миллион сўм даромад оладиган ўзбекистонликлар даромади 5-7 миллион сўм (13,7%) бўлган фуқаролар билан бир хил кўрсаткични намоён этишган. Ойига 3-4 миллион сўм даромад оладиганлар гуруҳи энг паст баҳолашни, 12,6 фоизни кўрсатишган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг