Туркиянинг тарих дарсликларида “Марказий Осиё” "Туркистон"га айланади

Улашиш:

Туркия Миллий таълим вазирлиги тарих китобларидаги ўзгаришларни эълон қилган. Энди уларда "Марказий Осиё" атамаси ўрнига "Туркистон"дан фойдаланилади.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу қарор келажак авлодлар ўртасида миллий ўзликни англаш ва ватанпарварликни мустаҳкамлашга қаратилган. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойип Эрдўған туркий дунё бирлигининг муҳимлигини эълон қилган.

"Туркистон сўзи “туркийлар ватани” деган маънони англатади ва тарихнинг дастлабки даврларидан бери ишлатилган. 19 – асрнинг иккинчи ярмида рус истилоси натижасида Туркистон номи ўрнига Марказий Осиё тушунчаси жорий этилди ва тарқатилди", - деди профессор Аҳмет Ташагил.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ўзгариш нафақат Туркия, балки бутун туркий дунё, шунингдек, туркий давлатларнинг шерик мамлакатлари учун муҳим ибтидо ва қимматли ҳиссадир.

Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, бу ўзгариш туркий дунёда алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, умумий тарих, адабиёт, хариталар ва алифбо яратиш бўйича кенгроқ стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.