Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди

Улашиш:

Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.

'Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди'ning rasmi

14 октябрь куни ёмғирли об-ҳаво шароитида Тошкент шаҳрида юқори кучланишли электр қурилмасида авария содир бўлди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, соат 16:06 да ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши, дарахт шохларининг синиши оқибатида 45 ва 46-устун (опора) оралиғидаги 110 кВт. юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида қисқа туташув бўлган. Шу сабабли электр таъминотида қисқа муддатда узилиш юз берган.

Авария кузатилган қурилма "Лафарга" ва "Саларская" (ўз навбатида, Мирзо Улуғбек, қисман Яшнобод ва Миробод туманлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди) подстанцияларидан чиқувчи Водил-1 тармоғидан таъминланади, дейилади хабарда.

Корхонанинг юқори кучланишли тармоқларни эксплуатация қилиш хизмати носозликни соат 17:05 да тўлиқ бартараф этган, шундан сўнг электр энергияси қайта тикланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.