Қозоғистонда Telegram офиси очилади

Улашиш:

Бу бўйича аллақачон келишувга эришилган.

'Қозоғистонда Telegram офиси очилади'ning rasmi

Қозоғистонда Телеграм мессенжерининг офиси очилади. Бу ҳақда Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо-саноат палатаси ва Американинг йирик компаниялари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Мадиев ўз идораси ноқонуний контентни зудлик билан ўчириш ва бузғунчи каналларни блоклаш учун Телеграм билан фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

“Бизнинг қонунчилигимизга мувофиқ, Телеграм, WhatsApp ва ТикТок каби интернет платформалар энди Қозоғистонда ўз вакилига эга бўлиши шарт. Телеграм билан аллақачон уларнинг вакилини тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилган”, деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, мессенжер билан келишув — контент устидан назоратни кучайтириш учун муҳим қадам.

Телеграм ўз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмайдиган энг хавфсиз мессенжерлардан бири деб ҳисобланган. Сентябрь ойида унинг асосчиси Павел Дуров Телеграм тегишли органларнинг асосли сўровларига кўра фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилишини айтган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.