Энди Қозоғистон фуқаролигини олиш учун қозоқ тилини ўрганиш керак

Улашиш:

Қозоғистонда фуқароликни олиш учун қозоқ тилини маълум даражада билишни талаб қиладиган янги қонун кучга кирган.

Қозоғистон фан ва олий таълим вазирининг "Фуқароликка қабул қилишда ёки Қозоғистон Республикаси фуқаролигини тиклашда давлат тилини бошланғич даражада билиш, Қозоғистон Республикаси Конституциясининг асосларини, шунингдек Қозоғистон тарихини билиш ҳажмини тасдиқлаш тўғрисида"ги тегишли буйруғи 12 октябрда кучга кирган. 

Ҳужжатда "Қозоғистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки фуқаролик тикланганда давлат тилини бошланғич даражада билиш камида 36 (ўттиз олти) балл, Қозоғистон Республикаси Конституциясининг асослари камида 9 (тўққиз) балл, шунингдек, Қозоғистон тарихини билиш ҳажми камида 15 (ўн беш) балл" бўлиши лозимлиги кўрсатилган.

Буйруқнинг бажарилишини Фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари назорат қилади.

Таъкидланишича, буйруқ Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.