Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида президент ташрифидан олдин йўллар асфалтланган эди. Бироқ, зудлик билан қилинган таъмирлаш ишлари узоққа бормаган: давлат раҳбари ташрифидан бир кун ўтиб йўллар қулаган.
Бу ҳақида Истеъмолчи.уз гуруҳида хабар қилинган.
Эслатиб ўтамизки, шу ҳафта президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Одатдагидек, шаҳар ва туман ҳокимликлари давлат раҳбарининг ташрифи олдидан инфратузилма ва жамоат жойларини яхшилашга шошилишган.
Бироқ, Истеъмолчи.уз ёзганидек, бундай “кўз-кўз” қилиш фақат бюджет маблағларини тизимли равишда исроф қилишга олиб келади холос.
"Ҳеч кимга сир эмаски, президентимизнинг бирон жойга бориши арафасида ҳокимликлар беш йил ичида қилишлари керак бўлган ҳамма нарсани 2 кун ва 3 кеча ичида бажариб қўйишади. Натижа одатдагидек ачинарли", - дейилмоқда хабарда.
15-мактаб ёнидан ўтадиган Олмалиқ йўли ҳам шундай бўлган. У биринчи ёмғирдан кейин қулаган.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. У ерда президент келиши билан далалар шудгор қилинган ва уларга томчилатиб суғориш тизимининг деталлари қўйилди. Аслида эса, тизим бир – бирига уланмаган ва шунчаки “инновацияни” кўрсатиб туради”, - деб ёзмоқда Истеъмолчи.уз.